"Хадичаи Кубро" аёл-қизлар ўрта махсус Ислом билим юртида "Хатмона – 2019"
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Кеча 15 июнь 2019 йил санасида "Хадичаи Кубро" аёл-қизлар ўрта махсус Ислом билим юртида 2018–2019 ўқув йили битирувчиларини кузатиш муносабати билан "Хатмона – 2019" тадбири бўлиб ўтди. Тадбирнинг кириш қисмида билим юрти мударрисалари ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси вакилалари томонидан табрик сўзлари айтилди. Тадбирнинг бадиий қисмида талабалар томонидан саҳна кўринишлари, саловоту нашидлар ижро этилиб, йиғилганларнинг қалбларига сурур бағишланди. Тадбир давомида битирувчи талабаларга тантанали равишда винеткалар топширилди. Шу билан бирга мусобақаларда иштирок этиб, фахрли ўринларни қўлга киритганлар ва билим юрти фаол талабаларига фахрий ёрлиқлар ҳам берилди. Тадбир сўнгида талабаларнинг оналари ва яқинлари заҳматкаш устозаларга миннатдорчилик билдириб, барча битирувчиларни қутлашди.

Манба
Мавзуга оид мақолалар
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ ҳаётларини ўқир экансиз, у кишининг болаликларидан давоми...

18:13 / 04-yanvar 1544
Вақтивақти билан ҳаёт тарзимизда ниманидир янгилаш истаги бизни безовта қилиб туради. Бу вазиятда биз давоми...

01:47 / 16.03.2020 3869
Бисмиллаҳир роҳманир роҳиймАзиз юртдошлар, муҳтарама опасингилларМана Қуръон ойи, сабр ойи, ибодат ойи давоми...

04:28 / 21.04.2023 1802
Сингапурлик талабанинг ташаббусиҲар йили Сингапур масжидларида Рамазон ойида кам таъминланган оилаларга давоми...

17:31 / 04.05.2020 3747