Мусулмон ўқувчилар бошпанасизлар учун жинси кийим йиғишмоқда
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Американинг Луизиана штати, Гретна шаҳридаги мусулмон академияси ўқувчилари, бошпанасиз болалар ва ўсмирлар учун жинси кийимлар йиғимини эълон қилишди. Турли хил сабабларга кўра, АҚШда ҳар йили миллиондан ортиқ ёшлар кўчада қолишади. Кўп ҳолларда эса янги  жинси кийим олишга ҳам қурби етмайди.  Жинси кийимлар йиғимини, Аеropotale кийим ишлаб чиқарувчиси ёрдамида «Суннатга амал қил» мактаб дастурининг олтинчи синф ўқувчилари уюштиришган, деб хабар қилади blog.nola.com. Дастур,  яқинда Янги Орлеанда озиқ-овқат банки учун озиқ-овқат маҳсулотларини йиғиш фикри билан чиққан мусулмон академияси фаолларини жамлаган. Ўқувчиларнинг айтишича, бошпанасиз тенгдошларига ёрдам бериш билан, солиҳ  амаллар қилишни тарғиб қилган Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига эргашмоқдалар. «Суннатга амал қил» дастурининг раҳбари Ниран Муса (Niran Mousa), Ислом нафақат мусулмонларга , балки жамиятнинг барча аъзоларига раҳимдил бўлишни ўргатади. «Қилаётган ишимиз орқали болаларга болаликларини ҳис қила олишига имконият беришдир», дейди Муса.  

 blog.nola.com. сайтидан олинди

Мавзуга оид мақолалар
Жойнамоз НАСА технологиясидан фойдаланилган ҳолда ихтиро қилинди. Жойнамоз ихтирочилари бўғимлардаги давоми...

14:13 / 25.12.2016 2659
«Иймон»нинг маъноси тасдиқ этмоқ, ишонмоқдир. Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга Аллоҳ таоло томонидан давоми...

05:10 / 02.05.2017 4276
Чет элда тўйдан кейин, Ёшлар тарк этиб уйин, Бир ой саёҳат, ўйин «Асал ойи» бошланар. Ўзбекларда давоми...

02:50 / 26.12.2016 3413
Куфрни рад этиш калимаси . Маъноси Аллоҳим Билиб туриб Сенга бирор нарсани шерик давоми...

05:30 / 27.04.2017 2659