Индонезиялик журналист хоним Самарқанд ҳақида китоб чоп этди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


 

Индонезиялик журналист Марфуаҳ Панжи Астути хонимнинг юртимиз, хусусан, Самарқанд ҳақидаги “Journey to Samarkand” (“Самарқандга саёҳат”) номли китоби Индонезияда ўн минг нусхада нашр этилган ва  китобхонлар томонидан яхши қабул қилинган. Китобнинг барча нусхалари қисқа муддат ичида сотилгани шундан далолат беради.

Ўзбекистон Мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакиллиги матбуот хизматининг хабар беришича, журналист хоним вилоят вакиллигида Самарқанд вилояти бош имом-хатиби Зайниддин Эшонқулов билан учрашган.

Учрашув чоғида Ўзбекистон ва Индонезия халқлари ўртасидаги азалий дўстлик ришталари ва кейинги йилларда бу алоқаларнинг мустаҳкамланиб бораётгани қайд этилган. “Journey to Samarkand” китобининг ёзилиши ва унинг аҳамияти, келгусидаги ҳамкорлик масалалари юзасидан ўзаро фикрлашиб, хусусан, зиёрат туризмини ривожлантириш, индонезиялик сайёҳларнинг Самарқанддаги муқаддас қадамжоларга саёҳатларини уюштириш бўйича таклифлар билдирилган.

Mанба: samarkand.uz

   

Муаллиф
Мавзуга оид мақолалар
2020 йилнинг 16 декабрь куни Жиззах шаҳридаги quotХўжа Нуриддин ҳожиquot жоме масжидида вилоят отинойилари давоми...

19:58 / 18.12.2020 2433
Зикр қилмаган қалблар ўлади. Дуо ва зикр билан эса, қалблар тирилади, балолар даф бўлади, ғамташвишлар давоми...

14:47 / 22.11.2020 2094
Саҳарлик ва ифторлик дуолари Эслатма, юртимиз ҳудудларида вақтлар Тошкент вақтига нисбатан тафовут давоми...

20:34 / 06-mart 1560
2023 йил 16 апрельЖанубий Кореяга сафаримиз давом этмоқда.Рамазоннинг 25кунини ҳам шу ерда қаршиладик. давоми...

04:57 / 18.04.2023 2011