“GRAND TA'LIM” ўқув марказининг янги филиали иш бошлади
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 

   Шу йилнинг  22 январь куни Зангиота туманида “GRAND TA'LIM” ўқув маркази янги филиалининг очилиш маросими бўлиб ўтди.  Зангиота зиёратгоҳи мажмуаси рўпарасидан жой олган бу таълим маскани юртимиз аҳолисига, айниқса ёшларимизга араб, инглиз ва рус тилларини ўрганишлари учун энг маъқул ва энг севимли ўқув маскани бўлиб хизмат қилади, деган умиддамиз.

   Ўқув марказининг очилиш маросимини марказ бош директори Музаффар Саттиев кириш сўзи билан бошлаб берди. У киши ўз нутқи давомида ўқув марказининг очилиш тарихи, фаолияти, ўтган йиллар давомида эришилган ютуқлар, янги филиаллар ва халқаро алоқалар ҳақида алоҳида тўхталди.

  Маҳалладан таклиф этилган фаоллар, оқсоқоллар ҳам сўзга чиқиб, илм-зиё тарқатиш мақсадида иш бошлаётган бу даргоҳ жамоасини муборакбод этдилар, келгуси ишларида ривож ва барака тиладилар.

Ўша кунининг ўзидаёқ мутахассислар жамоаси болажонлар учун эрталаб 9:00 дан кечки соат 5:00гача бепул логопед текширувларини ўтказишди. Янги бино қулай синфхоналар, бежирим замонавий техник ўқув анжомлари билан жиҳозланган.

Тадбирдан сўнг Ҳилол-нашр матбаа нашриёти директори ўринбосари, Муслимаат.уз сайти раҳбари Одинахон Муҳаммад Содиқ сайт ходималари билан биргаликда ўқув марказига ташриф буюриб, бу хайрли ишларнинг бошида туриб, халқ хизматига астойдил бел боғлаган “GRAND TA'LIM” ўқув маркази директорини ва бу йўлда холисона хизмат қилган барча азизларни муборакбод этдилар.  Ушбу ўқув маркази халқимиз илм-маърифатини оширишдек савобли ишларни амалга ошириш йўлида хизмат қилувчи чинакам илм маскани бўлишини, у ерда фаолият юритувчи ходимларга эса куч-қувват, манфаатли илм ато этишини Аллоҳ таолодан сўраб, уларнинг ҳаққига хайрли дуолар қилдилар.

Муаллиф
Мавзуга оид мақолалар
Муслимаат.уз, Муаллим медиа ва барча каналларимизда Туркиядаги мусибат муносабати билан мотам эълон давоми...

11:58 / 07.02.2023 1447
Жанубий Кореяда истиқомат қилиб турган ўзбекзабон азиз опасингиллар диққатигаШу ойнинг 1516 апрель кунлари, давоми...

18:30 / 14.04.2023 1887
Доғистонлик 10 ёшли Сайидмуҳаммад Багандов пул йиғиб, умрага борди. Тўрт йил олдин боланинг онаси ҳажга давоми...

18:19 / 27.01.2020 3516
Азиз юртдошим, диндошим, Қурбон ҳайити муборак бўлсинБайрам билан яқинларингизни табриклашни унутманг

09:11 / 28.06.2023 1068