Япониянинг кўчма масжидлари Олимпиада ўйинларига тайёр
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Халқаро Олимпия ўйинларига одатда турли дин ва миллатларга мансуб кўплаб ўйинчилар ташриф буюришади.

Бир неча асрлар муқаддам илк бор Афинада ташкил этилган бу халқаро спорт мусобақалари дунёнинг турли бурчакларидан ташриф буюрадиган инсонларни бир нуқтага жамлайдиган улкан анжуман ҳисобланади.

"Япония жаҳондаги энг нуфузли спорт тадбирини ўтказишга тайёргарлик кўраётган бир пайтда Токиодаги кўчма масжидлар 2020 йилги Токио Олимпиадаси ва Паралимпия ўйинлари пайтида минглаб мусулмон спортчилари ва мухлисларини кутиб олишга тайёр", дея хабар беради "Ройтерс" нашри.

Олимпия ўйинлари ташкилий ишлари ташаббускорларидан бири бўлган "Ясу лойиҳаси" иштирокчилари 24 июлдан 9 августгача давом этадиган Олимпиада ўйинлари вақтида намоз ўқиш учун махсус мобиль (кўчма) майдончалар қуришни режалаштирган эди.

Япониянинг Олимпия ўйинларига тайёр масжидлари

Токио, Япония, 5 феврал, 2020 йил. Ройтерс / Жек Таррант

 

"Мен спортчилар ўзларининг чин ғайратлари билан рақобатлашишини ва томошабинлар ҳам кучли иштиёқ билан қўллаб-қувватлашларини истайман. Шунинг учун мен ушбу ишга қўл урдим, ‒ деди ташкилотнинг бош директори Ясухару Иноуе Токио минораси ёнида турган оқ юк машинасини кўрсатиб, ‒ умид қиламанки, бу ишлар дунёда турли эътиқодли инсонлар борлиги ва уларнинг ҳеч бири камситилмаслигини, Олимпия ва Паралимпия ўйинларини тинч ва хотиржам руҳда ўтишини англатади".

Ушбу кўчма масжидлар юк машиналари кўринишида бўлиб, ибодатларини адо этмоқчи бўлган мусулмонларга қулай жойларга жойлаштирилади ва чодир каби кенгайтирилиб очилади. Покиза ва қулай жойда ибодатлар адо этилгач масжид яна йиғиб олинади.

 

"аboutislam" нашри асосида тайёрланди.

Мавзуга оид мақолалар
Мичиган Ислом академияси АҚШнинг ўн ёшли муслима талабаси Google компаниясининг дудл Google Doodle Google сайтининг давоми...

06:35 / 16.06.2019 3459
Сентябрнинг 17куни, мавлид ойининг иккинчи куни устоз Одинахон Муҳаммад Содиқ бошчилигида бир гуруҳ давоми...

03:01 / 21.09.2023 1251
Ер юзидаги рекорд натижага эга бўлган масжидлар Дениз Баран томонидан аниқланган.Дунёдаги энг катта давоми...

00:49 / 27.10.2020 2831
2024 йил 6 март, МоскваУстоз Одинахон Муҳаммад Содиқ ва Россиядаги ўзбекзабон аёлқизлар билан Alfardquo давоми...

04:42 / 08-mart 1471