8 ёшли Яҳё Мурод ўз уйида “масжид” қурди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


 

Дунё бўйлаб тарқалган пандемия сабабли Буюк Британияда ҳам масжидлар  ҳамон ёпиқ. Муборак Рамазон ойида масжидда адо этиладиган ибодатларни интизорлик билан кутган 8 ёшлик Яҳё Мурод ушбу ҳолатга ўзига хос ечим ўйлаб топди. Британиянинг Бредфорд шаҳрида истиқомат қилувчи  бу мактаб ўқувчиси умидсизликка тушмасдан ўз хонасида ўзига хос услубда кичик “масжид” қуришга қарор қилди. Мусулмон болакай турли ўқув қуроллари, картон қутилар ва зар қоғоздан фойдаланиб, ажойиб бино ясади. У картондан ясалган митти деворларни бир-бирига ёпиштириб чиқди, дераза учун туйнук кесиб, жойнамозларни Маккага ‒ Муқаддас Каъбага йўналтириб тўшади. Яҳё Ислом меъморчилигининг анъанавий геометрик нақшларини рангли бўёқлар ёрдамида тасвирлади. "Масжидни бўялган қисмларини қуришини кутдим. Тўлиқ битказишим учун бир ҳафта вақт сарфладим", деб ҳикоя қилади Яҳё Мурод.

Манба: Islam.ru

Ирода Эргашева тайёрлади


Мавзуга оид мақолалар
Нидерландиялик таниқли спортчи Руби Жесайя Месу ҳаётида оғир синовларни бошидан кечирганидан сўнг у давоми...

15:51 / 21.11.2020 1883
Шу йилнинг 27 декабрь куни пойтахтимиздаги Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфrdquo мажмуасида давоми...

03:33 / 28.12.2023 938
Душанба куни Бирлашган Араб Амирликларида қизлар ўртасида Қуръон тиловати мусобақасининг сўнгги саралаш давоми...

16:38 / 24.02.2022 2339
Одинахон Муҳаммад Содиқ ташаббуслари билан нашрга тайёрланган, халқимиз орасида аёлларимиз, айниқса, турли давоми...

21:37 / 28.02.2023 1794