Испаниялик муслима илк китобини нашр этди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


Испаниялик Аманда Фигерас учун бу йилги Рамазон биринчиси эмас. У шаҳодат калимасини келтирганига бир неча йил бўлган. Шундай бўлса-да, биринчи Рамазоннинг хотиралари ҳанузгача ёдидан чиқмайди. Аманда  Исломни қабул қилганида яқинлари унга қаршилик қилган. Бу қаршилик Рамазонда рўза тутганида жуда билинган, у жуда кўп  қийинчиликка учраган. Шу боис ҳам у ифтор учун  масжидга борар, у ерда оғиз очиб, таровеҳ ўқир эди.

Аманданинг касби журналист, одамлар уни “янги мусулмон” дейишларини ёқтирмайди. У: “Мен бир динни иккинчисига алмаштирганим йўқ. Ҳеч бир илоҳга иймон келтирмаган эдим, ҳеч бир динни танламаган эдим. Бу менинг шахсий уйғонишимни янада қизиқарли қилади, чунки кутилмаганда Аллоҳ борлигини ва Ислом ҳаётда излаганим эканлигини англаб етдим”, дейди.

Аманда Ислом дини ҳақида биринчи марта иш фаолияти давомида ўрганди. У мусулмонлар ҳақида мақолалар ёза бошлади, улар динига жуда қизиқди. Муслиманинг сўзларига кўра, у  Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сиймосига ошиқ бўлган, у зотнинг шахсияти ва хулқ-атворини ўрганган. Мана шу ошиқлик, сийрат ва суннатни ўрганишлик уни Ислом динини танлашига сабаб бўлған.

У яна ўз хотираларида: “Энг оддий нарсалар мени кўзларимни Исломга очди”, деб ёзади.

Аманданинг яқинлари унинг Исломни қабул қилиш қарорига тўсқинлик қилиши Испанияда табиий ҳолат саналарди. Ота-онаси унинг бу қарорини маъқуллашмади. Аммо мисрлик турмуш ўртоғи уни доим қўллаб-қувватлади. Унинг бу никоҳдан  бир ўғли ҳам бор.

Бу йил Аманда Фигерас “Менинг ҳаётим европалик хоним ва муслима аёл каби” деб номланган автобиографик китобини ёзди ва нашр этди.

Манба: islamsemya.com

Бибиражаб тайёрлади

Мавзуга оид мақолалар
Бу йил quotХадичаи Куброquot аёлқизлар ўрта махсус ислом таълим муассасасининг 23битирувчилари таълим давоми...

19:13 / 16.06.2023 1599
Бугун, 2020 йил 23 декабрь куни Бухоро вилояти Ғиждувон тумани Хўжаи Жаҳонrdquo жоме масжидида туман отинойилари давоми...

04:13 / 24.12.2020 3085
ТОЖСИМОН ВИРУС САБАБ ҒАРБДА ЎРАНГАН МУСЛИМА АЁЛЛАРГА НИСБАТАН ҲУРМАТ ТИКЛАНМОҚДА Ғарб давлатларида бир давоми...

16:38 / 18.04.2020 2737
Умраrdquo сўзи луғатда зиёрат маъносини англатади. Истилоҳда эса бу сўз ҳаж мавсумидан бошқа пайтда махсус давоми...

01:30 / 04.02.2020 7668