Ашуро куни ҳикматлари
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


Одамлар милодий янги йил кечасини дастурхон атрофида ўтказадилар. Биз Ашуро куни дастурхон безаймиз. Ўзим оиламга хизмат қиламан. Чиройли бозорли қилиб ифторга мазали таомлар тайёрлайман. Ашуро рўзасини оилавий тутамиз.  Шу куни фарзандларга китоблар ҳадя қиламан. Аёлимни уй ишларидан озод қиламан. Биз Ашуро рўзасини ҳар йили тутамиз ва буни баракасини, ҳикматини кўриб келмоқдамиз.

 Ким Ашуро куни аҳлига кенглик қилса, йил давомида дастурхони тўкин бўлишлиги, бу кунни рўзасини тутиш йиллик гуноҳларга каффорат эканлиги ҳақидаги мақолаларни ўқияпсиз. Энди амалга ҳам ўтинг!

 Мен  ўзимиздаги баракани, кенгликни сизларга соғиндим. Расулимиз алайҳиссаломнинг насиҳатларига амал қилаверинг, нажот топасиз. Бунда фарзандларга ҳам гўзал тарбия бор. Олдимизда Ашуро куни турибди! Асло у кунларни рўзасини ўтказиб юборманг! Аҳлингизга кенглик қилинг. Тирикчилик деб ўзингизни ўтга-чўққа уравермасдан набавий насиҳатларга амал қилиб ҳаловат кўринг.

Фарҳодбек Жўраев, Андижон вилояти

Мавзуга оид мақолалар
Соғломлик катта бахт эканлигини бемор бўлганлар яхши ҳис қиладилар. Касалликни келтириб чиқарувчи давоми...

09:23 / 24.11.2016 3165
embedhttpswww.youtube.comwatchvIMmKN1VM3moembed

07:38 / 01.11.2016 4597
ҲАЖДА МАН ҚИЛИНГАН АМАЛЛАР Эҳромга киргач, аёли билан жинсий яқинлик қилишдан, ёмон сўз айтишдан, гуноҳ давоми...

14:16 / 02.12.2016 3345
Саудия Арабистонидаги Кабапўш кисва  тикилувчи фабрика Япониядан келтириладиган янгича ускуналар билан давоми...

02:20 / 09.02.2017 5608