Тошкентда отинойиларимиз учун семинар бўлиб ўтди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Кеча 10 декабрь куни “Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф” жомеъ масжидида Тошкент шаҳрида фаолият олиб бораётган отинойиларимиз учун бир кунлик ўқув семинари бўлиб ўтди. Семинар Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Малака ошириш маркази билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Семинар Қуъони карим тиловати билан очилди. Дастлаб Тошкент шаҳар бош имом-хатиби ўринбосари Абдуқаҳҳор Юнусовнинг “Бидъат-хурофотлар ва фолбинликнинг салбий оқибатлари” мавзусида нутқи тингланди. Сўнгра Тошкент шаҳар бош имом-хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Зулайҳо Соатова “Аёллар ва ёшларни турли ёт ғоялардан ҳимоя қилишда отинойиларнинг ўрни: муаммо ва ечимлар” мавзусида маъруза қилди. Чилонзор тумани бош имом-хатиби Эргашали Рустамов “Аёлларга хос фиқҳий масалалар” мавзусида маъруза қилиб,  фиқҳ фани ва аёлларга хос масалалар, ихтилофли масалалар тўғрисида маълумот берди. Тошкент шаҳар вакиллиги бош мухатассиси Саҳобиддин Сатимов “Қирқ  фарз  баёни” мавзусини  ёритиб берди.

Отинойиларимиз маърузалар юзасидан фиқҳий ва ақидавий масалалар бўйича саволлар бердилар, маърузачилар батафсил жавоб қайтаришди.

Шунингдек, семинарда бидъат маросимларни ўтказишнинг олдини олиш ва сохта табиблик билан шуғулланаётган аёлларга тушунтириш ишларини олиб бориш бўйича фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Биз ҳам мутахассисларимиз томонидан ўтказилган бундай ўқув машғулотлари келгусида отинойиларимиз фаолиятида муҳим ўрин тутади, деган умиддамиз.

Мавзуга оид мақолалар
Мисрнинг АлАзҳар университети студентлари қисқичбақалар қобиғидан зираворлар, органик ўғитлар, ниқоблар давоми...

23:48 / 16.09.2020 1950
Aфғонистонда ишлайдиган робототехника жамоаси асосий эътиборни коронавирус билан касалланган беморларга давоми...

00:57 / 28.05.2020 3186
30 йилдан бери Огайо штатидаги мусулмонлар ва мусулмон бўлмаганлар ҳар йили Ислом кунини нишонлайдилар. давоми...

18:56 / 14.10.2020 2081
Дунё мусулмонлари ҳақида 10 та фактБугунги глобаллашган оламда, мусулмонларнинг турли миллат вакилларидан давоми...

20:53 / 02.05.2020 5096