Бахт қаноат ва парҳезкорликда
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Инсон табиати дунё ва ундаги нарсаларни яхши кўрадиган қилиб яратилган. Аллоҳ таоло айтади: “Одамларга аёллардан, болалардан, тўп-тўп тилло ва кумушдан, гўзал отлардан, чорвадан, экин-текиндан иборат шаҳватларнинг муҳаббати зийнатланди. Улар дунё ҳаётининг матоҳидир. Аллоҳнинг ҳузурида эса, ҳуснли қайтар жой бор” (Оли Имрон сураси, 14 оят).


Инсонлар ичида дунё ақлини олиб, уни таъма қилган ва унга ҳирс қўйган кишилар ҳам бор. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: “Одам боласида икки водий молу дунё бўлса, учинчиси ҳам бўлишини хоҳлайди. Одам боласининг кўзи фақат тупроқ тўлдиради ва Аллоҳ таоло тавба қилганнинг тавбасини қабул қилади”.

Инсонлар орасида ҳам охирати, ҳам дунёси учун ҳаракат қиладиганлари бор. Дунёда Аллоҳ таоло ризқ қилиб берган нарсадан фойдаланади, рози бўлади ва қаноат қилади. Бу мўмин кишининг ҳаёти. Унинг қаноати мақтовга сазовор.

Шунингдек, инсонлар орасида дунё матоси ва унинг безаги йўқ бўлувчи маҳсулот ва вақтинчалик лаззат деб қарайдиган кишилар ҳам бор. Улар дунёдан энг зарурий нарсаларни қабул қиладилар ва ҳалол касб орқали рўзғорни тебратадиган даражада ҳаёт кечиради.


Доктор Ҳассон Шамсийнинг  "Бахт улашинг" китобидан

Раҳматуллоҳ Махсумхонов  таржимаси



Мавзуга оид мақолалар
Иқтисод исроф қилиш ва зиқналик ўртасидаги меъёр бўлиб, инсон ўзидан бой киши билан пулни сарфлашда давоми...

17:30 / 03.02.2022 2468
Дунё мусибатлари кўп. Мўмин киши дунё имтиҳон ва синов диёри эканини билади. Мана шу синовга ҳар лаҳзада давоми...

17:00 / 02.01.2022 2287
Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳдан ривоят қилинди quotБағдодда бир киши Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳдан давоми...

17:15 / 26.11.2021 2267
Болалар Улубатли Ҳасан турк қаҳрамони бўлишни қанчалар севадилар. Уни таниб олганларидан сўнг, на Ўргимчак давоми...

03:00 / 01.03.2022 4756