Эй Одам боласи, Аллоҳ таолонинг хазинаси тўла экан, ризқинг тор бўлиб қолишидан қўрқма!
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қаноатнинг иккинчи маъноси шуки, инсон Аллоҳ таоло берган нарсага, яъни ўзгартиришнинг иложи йўқ бўлган нарсага рози бўлишидир. Қўлидан келмаган нарсани орзу қилиб яшамайди. Бошқаларга берилиб, унга берилмаган нарсага кўз тикиб ҳаёт кечирмайди. Масалан, қари киши ёш йигитдек қувватга эга бўлишни орзу қилгани, бўйи паст йигит бўйи баланд кишига ҳасрат ва надомат билан қараши каби!


Солиҳлардан бири айтди: “Эй Одам боласи, Аллоҳ таолонинг хазинаси тўла экан, ризқинг тор бўлиб қолишидан қўрқма! Унинг хазинаси ҳеч қачон тугамайди. Аллоҳдан Ўзгага боғланма. Агар Ундан ўзгага боғлансанг сен барча яхшиликлардан қуруқ қоласан. Аллоҳ сенга тақсимлаб берган нарсага рози бўл! Бу билан нафсинг ва баданинга роҳат берасан. Ундан эртанги куннинг ризқини сўрама! У сендан эртанги куннинг ибодатини сўрагани йўқ-ку! У Ўзига исён қилганларни унитмайди, қандай қилиб итоат қилган бандаларини унутсин?! У барча нарсага қодир зотдир!”


Доктор Ҳассон Шамсийнинг  "Бахт улашинг" китобидан

Раҳматуллоҳ Махсумхонов  таржимаси



Мавзуга оид мақолалар
Саодатли хонимларХАДИЖА БИНТ ХУВАЙЛИДрозияллоҳу анҳо 15савол Хадижа бинт Хувайлиднинг хизматкори Майсара давоми...

01:00 / 26.06.2020 4910
Ислом раҳбонийликни фарз қилмади37, раббонийликнинг йўли очилди. Черков тоғу тошларга юборган динни давоми...

03:03 / 17.03.2021 3474
Дунё машаққат диёридир. Энг шиддатли балоларга дучор бўлганлар ва улкан сабр кўрсатганлар эса давоми...

04:00 / 20.01.2022 2695
Замонамизнинг буюк ҳанафий, мужтаҳид олими Шайх Муҳаммад Тақий Усмоний ибн Муҳаммад Шафиъ Усмонийнинг давоми...

16:29 / 21.04.2020 4678