Бахт – ихлосда!
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ихлос ва риё бир-бирига зид бўлиб, ҳеч қачон бир ерда бирлашмайди. Ихлосли одам Парвардигорига қаттиқ боғланган, сўзи ва амалида ростгўй, Аллоҳ таоло борлиқдаги барча мавжудотдан кучли эканини билади. Шунинг учун ихлосли банда Раббисини рози қилар, Унинг буйруқларига итоат қилар экан, инсонларнинг мақташи ёки ёмонлаши, фойда бериши ёки зарар бериши у учун бир хил.

Ихлосга тарихдан бир мисолни келтирамиз: мусулмон аскарлар деворлари мустаҳкам бир шаҳарни бир неча ой қамал қилишди. Тунларнинг бирида қўмондоннинг олдига бир аскар келди ва: “Мен девор тагидан бир йўл қазидим, у орқали шаҳарнинг ичига кириб боришимиз ва шаҳар дарвозаларини очишимиз мумкин. Мана шу йўлдан кириб борадиган аскарларни менга қўшиб берсангиз, агар дарвозаларни очсак, қўшин шаҳарга киради”, деди. Қўмондон унга аскарларни қўшиб берди, улар йўлакдан кириб, шаҳар дарвозаларини очишди. Қўмондон шаҳарга кирди ва тунда уни эгаллади.

Иккинчи куни жарчи махфий йўлни кавлаган аскарни қилган ишига яраша мукофотлаш учун чақирди. Лекин ҳеч ким келмади. Учинчи куни ҳам жарчи эълон қилди. Лекин фойдаси бўлмади. Тўртинчи куни бир аскар қўмондоннинг олдига келди ва: “Мен сизга махфий йўлни кавлаган кишини кимлигини айтаман”, деди. Қўмондон: “У қаерда?”  деди. Аскар: “У ўзини ошкор қилиш учун учта шарт қўйди”, деди. Қўмондон: “Унинг шартларига розиман, нима шартлар?” деди.

Аскар: “Унинг қилган ишига мукофот бермаслик, уни бирор кишига таништирмаслик ва бошқа уни қидирмаслик”, деди. Қўмондон: “Розиман”, деди. Аскар: “Ўша менман, бу йўлни Аллоҳ розилиги учун кавладим”, деди ва кетди. Қўмондон бу ҳолдан лол бўлиб қолди. Ҳар сафар намоз ўқиса, Аллоҳ таолодан Жаннатда ўзини ўша аскар билан бирга қилишни сўрар эди.


Доктор Ҳассон Шамсийнинг  "Бахт улашинг" китобидан

Раҳматуллоҳ Махсумхонов  таржимаси


Мавзуга оид мақолалар
Доктор Юсуф Қаразовий Камбағаллик муаммоси ва Ислом уни қандай ҳал қилдиrdquo, деган китобида айтишича, давоми...

17:00 / 03.12.2021 1655
Мусулмон ўзини ҳам, туғилган фарзандини ҳам Аллоҳ йўлига атайди. Қиз жаннатга ёки дўзахга кириш давоми...

04:00 / 22.12.2021 3142
Мўмин кишининг юраги ва бутун оламни сиғдирган қалбидан кенг нарса йўқ. Шунингдек, худосиз, Аллоҳ таоло ва давоми...

18:07 / 04.11.2021 2122
Соликлардан бири касал бўлиб, кўзи кўр бўлиб қолди. Ҳеч чидаб бўлмас даражада оғриқ уни безовта қилди. Бир давоми...

17:15 / 18.11.2021 2264