Рўза неча ёшдан фарз?
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.



Болаларга рўза неча ёшдан фарз? Ўғил ва қизларга алоҳида ёш белгиланганми?


Ўғил ва қизга ҳам балоғат ёшига етганда рўза тутиш фарз бўлади.


Ўғил боланинг балоғатга етганлигининг уч аломати:


 Тушида булғаниши;

Тушида булғанмаса-да, балоғатга етмай уйланган бўлса; маний келиши ва аёлини ҳомиладор қилиши;

 Икки аломат топилмаса, ўн беш ёшга тўлиши билан болиғ ҳисобланади.


Қиз боланинг балоғатга етиш аломатлари қуйидагилардир:


 Энг ками тўққиз ёшга кирганда ҳайз қонини кўриши. Ундан аввал кўрган қони ҳайз ҳисобланмайди;

 Ҳомиладор бўлиши;

 Ўн беш ёшга тўлиши.


Эҳтилом бўлмаган ўғил  болалар ва ҳайз кўрмаган қизлар 15 ёшидан балоғатга етган ҳисобланадилар. Валлоҳу аълам!


Одинахон Муҳаммад Юсуф


Манба
Мавзуга оид мақолалар
quotРоббимиз, агар унутсак ёки хато қилсак, иқобга тутмагин. Роббимиз, биздан олдингиларга юклаганинг каби давоми...

19:18 / 26.02.2023 1319
quotРоббимиз, буни бекорга яратганинг йўқ, Ўзинг поксан, бизни олов азобидан сақлагинquot.

18:36 / 05.05.2023 984
quotРоббимиз, буни бекорга яратганинг йўқ, Ўзинг поксан, бизни олов азобидан сақлагинquot.

19:38 / 09.03.2023 1518
quotРоббимиз, иймон келтирдик, бас, бизни гувоҳлик берувчилар қаторига ёзгинquot.

18:24 / 15.03.2023 939