#ДИҚҚАТ
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 

 Китоб – билимлар манбаи. Китобни олимлар, адиблар ёзади. Аммо улардан сўнг китоб ўқувчининг қўлига етиб келгунича муҳаррир ва мусаҳҳиҳларнинг назоратидан ўтади. Нима учун? Чунки муҳарриру мусаҳҳиҳлар матннинг ҳар қандай ўқувчига тушунарли, равон ва бехато бўлишини таъминлайди.

Шунинг учун нафақат матбуотда, балки телевидение, радио ва бошқа барча медиа соҳаларида ҳам муҳаррирлар хизмат қилади. Нима учун деб ўйлайсиз? Чунки ҳар қандай медиамаҳсулот ҳам сўздан, матндан бошланади.


Сиз:

• фикрингизни ёзма равишда лўнда, равон баён қила олмаяпсизми?

• она тилимизда услубий ва имловий жиҳатдан бехато ёзишни ўрганмоқчимисиз?

• муҳаррир ёки мусаҳҳиҳ бўлишни, бу касбнинг нозик сирларини ўрганмоқчимисиз?

• китобингиз, газета-журналларингиз, сайт ва каналингиздаги матнлар бехато, равон бўлишини истайсизми?

• медиа соҳасида ҳам матнлар муҳаррири бўлишни хоҳлайсизми?


 У ҳолда «Пешқадам мактаби»нинг аёллар учун ташкил қилинган «Саводхонлик мактаби» курси айнан сиз учун!


Азиз опа-сингиллар!

«Саводхонлик мактаби» курсида ушбу соҳада кўп йиллик тажрибага эга бўлган мутахассисдан таҳрир ва тасҳиҳ илмини ўрганишингиз мумкин.


 Машғулотларни «Ҳилол-нашр» матбаа-нашриёти, Муслимаат.уз саҳифаси, Бинту Содиқ маърифий канали ҳамда «Муаллим» медиа марказида кўп йиллардан буён фаолият кўрсатиб келаётган муҳаррир Барно Саидраҳмон олиб боради.


Курс давомийлиги: 2 ой.

Машғулотларнинг умумий сони: 16 соат.

Машғулотлар ҳафтанинг ҳар душанба ва жума кунлари соат 12:00 бошланиб, икки академик соат давом этади.


28 апрель куни илк машғулотимизга ташриф буюринг!


Сизда курсимизга ёзилиш учун  яна икки кун вақт бор. Шошилинг, имкониятдан фойдаланиб қолинг!


 Пешқадам мактабида ўқиб, пешқадам бўлинг!


 Маълумот олиш ва рўйхатдан ўтиш: +998 94 600 17 52

Манба
Мавзуга оид мақолалар
BBC томонидан тузилган дунёдаги Энг нуфузли 100 аёлrdquo рўйхатига турли мамлакатлардан 26 нафар мусулмон аёл давоми...

00:44 / 28.12.2020 2729
Американинг йирик шаҳарларидан бирида расмийлар кўплаб мусулмонларнинг истакларини ўрганиб чиқиб, расмий давоми...

20:02 / 17.01.2021 2237
Нидерландиялик таниқли спортчи Руби Жесайя Месу ҳаётида оғир синовларни бошидан кечирганидан сўнг у давоми...

15:51 / 21.11.2020 1882
Бу йил quotХадичаи Куброquot аёлқизлар ўрта махсус ислом таълим муассасасининг 23битирувчилари таълим давоми...

19:13 / 16.06.2023 1598