Кўп айрон ичадиган инсонларда дисбактериоз кам учрайди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Иссиқ кунларда инсон танаси кўп суюқлик йўқотади.

Бундай пайтда организмнинг сув балансини керакли ичимликлар билан тиклаш жуда муҳим.


Чанқоқ пайти оддий сувдан ташқари ўсимлик чойлари (ромашка, ялпиз ва бошқалар), олча, олхўри каби нордон мевалардан тайёрланган шарбатлар ва албатта, айрон ичиш жуда фойдали.


Айрон чанқоқни босиши билан бирга, иштаҳани ҳам кўтаради, ичак микрофлорасини тозалайди, нафас олиш ва юрак-қон томир тизими фаолиятини яхшилайди, иммунитет ва асаб тизими учун ҳам кони фойда.


Кўп айрон ичадиган инсонларда дисбактериоз кам учраши ҳам исботланган.


Яна шундай маҳсулотлар борки, улар ҳам чанқоқни яхши босади. Буларга бодринг, селдерей, қовун, тарвуз, апельсин киради.


Айниқса, ёзги таом бўлмиш окрошка ҳам чанқоқни босади ҳамда у керакли микроэлемент ва витаминларга бойдир.


Бироқ ёзда озиқ-овқат маҳсулотлари ва ичимликлар таркиби тез бузилишини эътиборга олсак, бозорларда, йўл ёқаларида сотиладиган қўлбола ҳамда яроқлилик муддати ўтган ичимликларни ичиш саломатлик учун хавфли.


Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Матбуот хизмати

Манба
Мавзуга оид мақолалар
gallery linkfile sizemedium ids18338,18339,18340,18341,18342,18343 Яқин кунларда ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра инсон ўртача ҳар давоми...

15:11 / 11.03.2017 3848
 Авваллари, кичиклигимизда биз террорчилик, қўпориш, жиноятчилик каби сўзларни эшитмас эдик. Уларнинг ҳатто давоми...

07:02 / 25.02.2018 2043
Нақшбандия тариқатининг йирик намоёндаларидан бири   Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий хазратларининг давоми...

06:37 / 12.02.2018 5959