Қайтсангиз, Ўзига қайтинг, паноҳ истасангиз, Ўзига юкининг!
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳаётим давомида таскин излаган онларим кўп бўлди. Қуръондан ортиқ таскин берувчини топмадим.

Дардларимни бировга айтиб, юпаниш учун сўзлардан маржонлар тердим, ҳеч бири Аллоҳнинг зикридек юпанч бўлмади.

Йиғлаганда бош қўймоққа жой қидирдим, бирортаси саждадек енгиллик бахш этмади менга.

Муҳтож бўлган чоғларимда бергувчи қўл қидирганларим... Аммо... Аллоҳдан ўзга беминнат неъмат етказувчини топмадим.


Айб қилганимда, хатога йўл қўйганимда, таъна-дашномлар остида қолдим. Тавбамни қабул қилгувчи биргина У бўлди.


Ношукрлик қилганимда кечиргувчи ҳам, шукр қилганимда зиёда қилгувчи ҳам Ўзи бўлди.


Шундай экан, қайтсангиз, Ўзига қайтинг, паноҳ истасангиз, Ўзига юкининг, ризқ изласангиз, Ундан сўранг, хотиржамлик хоҳласангиз, Уни зикр этинг, дардкаш қидирсангиз, Ўзига муножот қилинг.

Барча "калит"лар Ўзида. Қулфлар бирма-бир очилаверади-очилаверади...


 Гавҳар Насруллоҳ

Манба
Мавзуга оид мақолалар
Ҳар йили фақат ҳаж ва умрага келувчи мусулмон зиёратчилар учун Саудиянинг Макка шаҳри яқинида махсус янги давоми...

06:18 / 25.01.2017 3124
Британия тахти вориси шаҳзода Чарлз ярим йилдан бери араб тилини ўрганмоқда, деб хабар беради Телеграф давоми...

14:12 / 21.12.2016 2616
embedhttpswww.youtube.comwatchvfTzZHUes764embed

08:20 / 27.10.2016 2991