"Пешқадам карвони" лойиҳамизнинг Россиядаги аъзолари билан шартнома имзоланди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Сафар давомида Россияда ҳам лойиҳа доирасида фаолият олиб бораётганлар билан "Мутахассислар тайёрлаш" ва "Илмий фаолият" йўналишларида бир қанча шартномалар имзоланди.

Хусусан, "Мутахассислар тайёрлаш" йўналишида ҳазрат Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номидаги мадраса таъсисчиси Сергей Зязин, психология соҳаси бўйича Зейнеб Баирова, "Илмий фаолият" йўналишидан эса психология соҳасидаги илмий ишларида ҳазратнинг асарларидан кўп бора фойдаланган Марям Бариева, "Тафсири ҳилол"нинг русча нашри устида иш олиб борган юртдошимиз Мавжуда Шамсуддинова билан шартномалар имзоланди.

Бундан ташқари Доғистон ва Россиянинг Тюмен вилоятидан ҳам лойиҳамизга қизиқиш билдирганлар бўлиб, улар билан ҳамкорлик келишувлари ҳақида гаплашилди. Муайян фаолиятлар амалга оширилгач, шартнома имзоланиб аъзоликка қабул қилиш режалаштирилди.


Оиша Ҳусанова,

Москва

Муаллиф
Мавзуга оид мақолалар
Муслима фотожурналист жасорати учун тақдирландиКашмирдаги қарамақаршиликни ёритган муслима давоми...

17:00 / 13.06.2020 3641
.Пешқадам мактаби, ўқув марказида ташкил этилаётган МУТОЛАА СИРЛАРИrdquo курсининг янги навбатдаги давоми...

15:37 / 16.02.2023 1870
ТОЖСИМОН ВИРУС САБАБ ҒАРБДА ЎРАНГАН МУСЛИМА АЁЛЛАРГА НИСБАТАН ҲУРМАТ ТИКЛАНМОҚДА Ғарб давлатларида бир давоми...

16:38 / 18.04.2020 2736
Россия Федерацияси Президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Франциянинг Charlie Hebdo нашри каби нашр давоми...

23:15 / 30.10.2020 1907