Муносиб хизмат учун миннатдорчилик билдирилди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

12 август куни «Hilol-Nashr» матбаа-нашриётининг мажлислар залида «Hilol» диний-маърифий, ижтимоий-адабий журналнинг 50-юбилей сони нашр этилиши муносабати билан ижодий-маърифий тадбир ўтказилди. Тадбир жараёнлари ҳақида саҳифаларимизда батафсил айтиб ўтганмиз.


Тадбир давомида энг қизиқарли ва ҳаяжонли нуқтаси шу бўлдики, журналнинг 50 та сонида 160 нафарга яқин  муаллифнинг мақола ва турли мавзудаги материали чоп этилган. Унда ЭНГ КЎП МАҚОЛАЛАРИ билан иштирок этган муаллифлардан бири сифатида сайтимиз раҳбари Одинахон Муҳаммад Содиқ эътироф этилиб, «Hilol-Nashr» нашриёти директори Абдувоҳид Саттиев томонидан эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Биз ҳам бу муваффақият билан устозни қутлаймиз. Ўзлари эътироф этганларидек, «Барчамизга Аллоҳ таоло «Hilol» журналининг нафақат эллигинчи,  беш юзинчи, ундан ҳам кўпроқ сонини  кўришни, ўқишни насиб қилсин».


Жамоанинг келгусидаги ишларига улкан муваффақиятлар тилаб қоламиз.


Муаллиф
Мавзуга оид мақолалар
Китоб ndash билимлар манбаи. Китобни олимлар, адиблар ёзади. Аммо улардан сўнг китоб ўқувчининг қўлига етиб давоми...

15:02 / 01.04.2023 1689
Эртага янги ҳижрий йил ndash 1445 йил киради. Муҳаррам ойи киради. Бу ой рамазон ойидан кейин турадиган энг давоми...

04:33 / 19.07.2023 1412
Саҳарлик ва ифторлик дуолари Эслатма, юртимиз ҳудудларида вақтлар Тошкент вақтига нисбатан тафовут давоми...

20:34 / 06-mart 1553
Хабарингиз бор, 2022 йил, 14 ноябрь куни юртимизга Мисрдан Қоҳира университети усулид дин куллиётининг ҳадис давоми...

02:38 / 19.11.2022 2548