Фарзандларингиз орасидаги келишмовчиликни қандай ҳал қиласиз?
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Болалигимизда бирор нарсани талашсак, дадам ҳаммамизга ўша нарсани тақиқлаб қўяр эдилар. Масалан, телевизор кўришда ёки бирор ўйинчоқни ўйнашда талашиб қолсак, ўша нарсадан ҳаммамизни маҳрум қилардилар. Биз ўша ўзимиз ёқтирган нарсадан бутунлай маҳрум бўлмаслик учун келишиб ўйнашга одатландик,  ўзаро келишувга, муроса қилишга ўргандик.


Биринчи ҳикоя

Дадам дам олиш кунлари кўпинча бизни қариндош­ларимизникига меҳмонга олиб борар эдилар. Лекин ҳар сафар ичимиздан фақат биттамизни олиб кетардилар. Дадам билан ким меҳмонга боришини ўзимиз танлардик. Агар мен бораман дея талашиб қолсак, ҳеч қайсимизни олиб кетмасдилар. Биз навбатма-навбат бориш жадвалини тузган эдик. Шунга кўра биз уришмай, талашиб-тортишмай навбатимиз келишини кутардик. Агар кимнингдир дарси кўплиги ёки бетоблиги сабабли узр­ли иши чиқиб қолса, ўрнига кейинги турганимиз борарди, келаси ҳафта эса боролмай қолганимиз борарди.


Доктор Абдуллоҳ Муҳаммад Абдулмуътининг

"Фарзанд тарбиясидан 700 та сабоқ" китобидан.

Муаллиф
Мавзуга оид мақолалар
Фарзанд тарбияси ҳақида аёллар жуда кўп савол берадилар. Шу сабаб саҳифамда Ризоуддин бин Фахруддин давоми...

12:07 / 05.03.2017 5612
Бобом ҳақидаги хотираларим яна ўзўзидан беғубор болалигим ўтган лаҳзаларга етаклайверади. Бобом менга жуда давоми...

19:13 / 21.10.2020 4569
embedhttpsyoutu.be7THKQvW29wembed

11:02 / 26.08.2018 5216
«Қачонки улардан бирига қизнинг хушхабари берилса, ғамаламга тўлиб, юзи қорайиб кетур». «Наҳл сураси» давоми...

12:55 / 21.01.2017 5918