Қизларимиз учун қимматли маслаҳатлар
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қизгинам, қуйидаги ўн хислатни адо этсанг, оилада масъуд ва бахтиёр ҳаёт кечирасизлар:


Қаноат соҳибаси бўл, ундан ҳайиқиб тур. Эринг уйга нима кўтариб келса, хушфеъллик ва одоб-назокат билан қабул қилиб ол, ташаккур айт.

Эрингга ҳамиша итоатда бўл, амрларини яхшилаб тингла ва бажар.

Эрингнинг назари тушадиган жойларга эътибор қил. У сенда хунуклик кўрмасин. Уй ичи ва ҳовлини ниҳоятда озода ва тартибли тут.

Эрингнинг бурнига ҳушёр бўл. Димоғига сендан ёмон ҳид кирмасин, фақат хушбўйлик сезсин.

Овқатни вақтида тайёрла, асло кечиктирма. Эринг уйга келиши билан, дастурхон сол.

 Унинг уйқу вақтини, уйғониш пайтини билиб ол. Чунки очлик ва уйқунинг бузилиши эркакларнинг ғазабини қўзғайди.

Хожангнинг моли ва ашёсига эътиборли бўл, исроф қилма, авайлаб асра! Чунки унинг мол-дунёси сеникидир.

 Эрингнинг қариндоши ва яқинларини иззат-ҳурмат қил. Бу билан хожангни ҳурмат қилган бўласан.

Эрингнинг сирларини бошқаларга айтувчи бўлма, унинг ишончини йўқотасан.

Хожангнинг амрига осий бўлма, унинг динга тўғри келадиган барча буйруқларини адо қил. Шуни яхши билиб олки, хожанг хафа бўлганда хурсанд кўринишдан, у қувонган пайтда ғамгин бўлишдан ўзингни эҳтиёт қил!


Манба
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳнинг тавфиқига эътиқод қилиб, Аллоҳнинг тавҳиди ҳақида айтамизки 1. «Албатта, Аллоҳ бирдир, Унинг давоми...

07:35 / 08.11.2016 2950
23.Савол Муҳаммад соллалоҳу алайҳи васаллам Бану Саъд қабиласидан қайтиб келгач, меҳрибон оналари давоми...

07:05 / 30.11.2017 2502
embedhttpsyoutu.beMdtMUHLxuwembed

10:46 / 26.08.2018 3225