Фарзандларингиз орасидаги келишмовчиликни қандай ҳал қиласиз?
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Тўртинчи ҳикоя

Бир куни опам иккимиз уйга рўзғор қилиш учун бозорга бордик. Бозордан чиққач, опам енгил елим ҳалтани ўзларига олиб, оғирини менга кўтартирдилар. Лекин бозордан чиқишдан аввал оғир ҳалтани галма-галдан кўтарамиз деб келишиб олган эдик. Опам олавермагач, қўлимдаги оғир ҳалтани ерга жаҳл билан ташлаб юбордим. Ундаги мева-чева ва сабзавотлар ҳар ёққа сочилиб кетди.

Опам уйга қайтгач, бўлган воқеани онамга чақиб бердилар. Онамнинг жаҳллари чиқиб, мени роса уришдилар. Бунга опам ҳам қўшилдилар. Янада жиззакилашган онам менинг юзимга тарсаки туширдилар. Бу менга қаттиқ таъсир қилди. Хўрлигим келиб роса йиғладим. Онам мени уришга ҳақли эдилар, чунки айбим бор эди. Лекин опамнинг қўшилганларига чидай олмадим. Опамни ўшанда ёмон кўриб қолганимча кўнглим ҳеч илимади. Қанча ҳаракат қилсам ҳам, ўша болаликдаги воқеани эсдан чиқара олмадим. Мен барча ота-оналарга маслаҳат бериб айтардимки, фарзандларингизни ҳеч қачон жигарларининг, бировнинг олдида койиманг, айниқса, у ёки бу фарзандингизнинг тарафини олманг. Ҳар бирлари билан алоҳида-алоҳида гаплашинг.  Бу нарса боланинг руҳиятига қаттиқ таъсир қилади. Фарзандларингиз орасида меҳр кўтарилади.



Доктор Абдуллоҳ Муҳаммад Абдулмуътининг

"Фарзанд тарбиясидан 700 та сабоқ" китобидан.

Муаллиф
Мавзуга оид мақолалар
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ Ҳурматли ва азиз сайтимиз фойдаланувчилари Мана тўрт давоми...

01:12 / 03.02.2017 7225
Фақатгина маҳрамлар ҳузурида 

07:53 / 15.11.2016 9283
Аввал хабар берганимиздек, бугун 25 апрель куни Тошкент шаҳрида Қуръон мусобақаси Республика босқичининг давоми...

06:14 / 25.04.2018 2472
Рамазон яқин. Биз уни соғиндикми Рамазоннинг ифорини сезяпмизмиИнсон бир нарсани қаттиқ соғинса, у давоми...

16:03 / 13.03.2023 1422