“ЙИЛ ИМОМИ – 2023” ҒОЛИБИ АНИҚЛАНДИ ВА ҲАЖ ЙЎЛЛАНМАСИ БИЛАН ТАҚДИРЛАНДИ
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Шу йил 5 декабрь куни масжидларда фаолият юритаётган имом-домлалар ўртасида “Йил имоми – 2023” кўрик танловининг республика босқичи бўлиб ўтди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий босқичларда ғолибликни қўлга киритган 14 нафар имом-домла беллашди.


Иштирокчилар Қуръони карим қироати ва тафсири, ақида, фиқҳ, Ислом тарихи, ҳадис илмлари, алломалар ижодига оид саволларга жавоб бердилар. Шунингдек, меҳнат фаолиятлари давомида амалга оширган ишлари ва ижодларини намойиш этдилар. Қатнашчиларнинг чиқишлари ҳакамлар ҳайъати томонидан мезонлар асосида баҳоланди.


Танлов натижаларига кўра, қуйидаги иштирокчилар совринли ўринларга муносиб топилди:

1-ўрин – Тошкент шаҳридаги  “Холид ибн Валид” жоме масжиди  имом-хатиби Исроилжон домла Исмоилжоновга I даражали диплом ва Ҳаж сафари йўлланмаси;


2-ўрин – Андижон вилоятидаги “Мирзахолиқ ота” жоме масжиди имом-хатиби Муҳаммадийхон домла Ҳожиевга II даражали диплом ва 15 млн. сўм пул мукофоти;


3-ўрин – Самарқанд вилоятидаги “Шайх Худойдод Вали” жоме масжиди имом-хатиби Анвар домла Аҳмедовга III даражали диплом ва 12 млн. сўм пул мукофоти топширилди.

Аллоҳ таоло ғолибликни муборак айласин, қолган иштирокчиларга ҳам келгусида муваффақият  ато этсин.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Матбуот хизмати


Манба
Мавзуга оид мақолалар
Азиз юртдошим, диндошим, Қурбон ҳайити муборак бўлсинБайрам билан яқинларингизни табриклашни унутманг

09:11 / 28.06.2023 1066
Шу йилнинг 21 ноябрь санасида Пешқадамлар карвониrdquo лойиҳасининг биринчи банди аъзолигига номзодлар билан давоми...

03:49 / 27.11.2022 3476
Ҳаётда ёқтирмайдиган нарсаларимдан бири ndash хоҳ сурат, хоҳ видео бўлсин, тасвирга тушиш. Аммо давоми...

16:16 / 11.06.2023 1419
Бухоро яқинидаги Сухор деган қишлоқда Саййид Амир Кулол қуддиса сирруҳининг мақбараси бор. Биз бу ерга аср давоми...

03:25 / 29.11.2023 191