Стресс сабабини билиб олинг.
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Салбий ҳис-туйғулар тиниқ фикрлашга халал беради. Шунинг учун хотиржамлигингизни сақланг.


•Нима сизни стрессга тушираётганини аниқланг ва бунга қандай муносабат билдираётганингизга эътибор беринг. Масалан, стресс ҳис қилаётганингизда фикрларингиз, туйғуларингиз ҳамда хатти-ҳаракатингизни кузатинг, эҳтимол, уларни ёзиб оларсиз. Стрессга қандай реакция қилаётганингизни билсангиз, уни муваффақият билан енгиш эҳтимоли кўпаяди. Шунингдек, сизни стрессга туширадиган нарсалардан қутулиш йўлини ўйланг. Агар бунинг иложи бўлмаса, стресснинг таъсирини камайтириш йўлларини изланг. Эҳтимол, сизга ишингиз ҳамда вақтингизни тўғри ва самарали тақсимлаш ёрдам берар.

•Ҳолатга бошқача кўз билан баҳо беришга уриниб кўринг. Сиз учун стрессга сабаб бўлаётган нарса бошқалар учун муаммо бўлмаслиги мумкин. Бунинг сабаби инсонларнинг фикрлаши турлича бўлганидандир. Қуйидаги уч тавсияга эътибор қаратинг:


1. Бошқалар ҳақида ёмон фикрга боришга шошилманг. Эҳтимол, навбатда турганингизда кимдир сиздан олдинга ўтиб олиши мумкин. Агар унинг бундай ҳаракатини қўполлик деб ҳисобласангиз, кайфиятингиз тушиб кетади. Балки унинг нияти яхши бўлгандир.


2. Вазиятнинг ижобий томонларини кўришга ҳаракат қилинг. Масалан, шифокор қабулини ёки аэропортда узоқ кутишингизга тўғри келса, улгурмаган ишингизни битиришга ёки кундалик зикрларингизни айтиб олишга вақтингизни сарфлашингиз мумкин. Шунда кутиш ҳам осонроқ бўлади.


Манба
Мавзуга оид мақолалар
Яқинларининг ўлими сабабли йиғлаш Ислом шариатига кўра овозсиз, кўз ёши билан бўлиши керак. Баланд овоз давоми...

16:00 / 08.11.2019 2600
Қизил Нерв тизимини  ҳаяжонлантиради, асабийлаштиради. Организмнинг барча тизимлари ишини, юрак уриши, давоми...

16:26 / 02.02.2017 13034
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон ифтор қилсалар давоми...

15:15 / 18.11.2016 5779
Арафа куни кечаси, яъни, ҳайит кунига ўтар кечасини бедор ўтказиш.Ғусл қилиш. Энг яхши, янги ёки тоза давоми...

10:13 / 28.06.2023 903