Намозда аёллар сочларини турмаклашлари макруҳми?
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

САВОЛ: Намозда аёлларни сочларини турмаклашлари макруҳми, агар макруҳ бўлса, улар узун сочларини қай усулда йиғиштириб ўқишлари керак? Саволларга қимматли вақтингизни ажратиб жавоб берганингиз учун олдиндан раҳмат. Илоҳим, сиз билан юзма-юз учрашиб, дуоингизни олиш бизга ҳам насиб қилсин.

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим.

Аёл киши намоз ўқиш пайтида сочини турли йўллар билан беркитса бўлди. Мисол учун, кўйлаги ичига тушириб олса бўлади. Рўмоли катта бўлиб сочни қамраб турса, яна ҳам яхши.

Аллоҳ таоло сизга ва ҳаммамизга орзуимиздан ҳам афзалини берсин! Омин! Валлоҳу аълам.

Мавзуга оид мақолалар
Кеча 13 декабрь куни Кувайтда  «Хайрия ишларда аёл кишининг ўрни» умумжаҳон конференцияси бошланди. давоми...

09:04 / 27.01.2017 2685
Бугун 9 февраль 2019 йил санасида Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг рус тилида чоп этилган давоми...

17:13 / 09.02.2019 1778
Ислом  тинчлик ва бағрикенглик динидир «Мамлакатимизда ҳукм сураётган миллатлар ва динлараро тотувликни, давоми...

15:25 / 18.03.2017 5563