Ҳижоб

05:54 / 04.07.2020 | Bonu | 794
Ассалому алайкум! Бир киши ҳижобни Аллоҳ фарз қилгани учун ўраса-ю, лекин шу ўраб юрганини кўриб уйдагилари ҳам қувонишини хоҳласа, у бу ишни Аллоҳ учун эмас одамлар учун қилиб қолган бўлмайдими? Чунки амаллар ниятга боғлиқ бўлади, агар Аллоҳ учун бўлмаса Аллоҳ даргоҳида қабул бўлмаслигини эшитгандим маърузалардан.
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Асосий мақсад Аллоҳнинг розилиги бўлиш керак. Амалларидан яқинлари хурсанд бўлишини исташ жоиз, асосий мақсад қилиб олмаган ҳолда жоиз.  Валлоҳу аълам!