Оғизни қайси тақвимга кўра ёпай?

07:31 / 22.03.2017 | Савол | 2508
Ассалому алайкум! Ассалому алайкум, азиз мусулмонлар! Аллоҳга шукур, 6-7 йилдан бери рўза тутиб келаяпман. Уйда йўлдош антенна бор, у оркали Арабистоннинг Saudi – Sunna каналини кўраман. Saudi – Sunna телеканали мусулмонлар кўп яшайдиган мамлакатлар учун намоз вақтларини ёзади (экраннинг пастида ўтиб турувчи қатор килиб) , ҳисоблашни «UMM Al Qura» Университети бажарар экан. Тошкент учун кўрсатадиган бомдод вақти бизнинг мусулмонлар идораси берадиган вақтдан 30-40 минутга олдинда. Нима учун бунақа катта вақт фарқ қилаяпти? Ахир адашмасам бу ҳаммаси кун ботиши ва қуёш чиқишига қараб астрономия орқали ҳисобланади Астраномия эса — аниқ фан. Қайси пайтга қараб оғиз ёпишни билмай, рўзам қабул бўлсин деб, эртароқ ёпаяпман
Одинахон Муҳаммад Юсуф:
Ва алайкум ассалом! Дунёда намоз вақтларини фалакий ҳисоб асосида ўрганган илмий даргоҳлар талайгина. Уларнинг ҳисоблари орасида фарқлар мавжуд. Уммул қуро университети ҳам ўшаларнинг биридир. Бу ҳам бир нав ижтиҳод. Сизга эса Ўзбекистонда ишлаб чиқилган тақвимга амал қилишни тавсия қиламиз. Валлоҳу аълам