Фарзандни сизлаб гапириш

17:25 / 08.02.2022 | Fotima | 538
Ассалому алайкум! Мен фарзандимни сиз деб мурожаат қилишни бошлагандим. ИншаАллоҳ қори бўлса, мендан илми кучли бўлса унга сен дейманми?! Ҳозирдан сизлашни хоҳлагандим. Яқинда 3 ёш бўлади. Лекин бу ойижонимларга (қайнонам) га унчалик ёқмади, баъзи гапларим кулгили кўринди (ҳали кичкина бўлганлиги учун билмасдан бавл қилиб қўймасин деб тез тез сиясизми деб сўраб турардим. шу вақтдан сизлашим ғалати эштиляпти деб устимдан кулдилар).
Фарзанд тарбиясидан оналарни фарзандини сиз деб гапириши ахамиятга эгами. бунда устозаларимизнинг оналари қандай йўл тутишган, Одинахон устозимизни Шайх хазратлари ёшлик чоғлариданоқ сизлаб гапирармидилар??
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Ҳазрат мени сизламаганлар. Булар ихтиёрий нарса. Болага бўладиган таъсирига боғлиқ. Валлоҳу аълам!