Рўза

22:06 / 06.06.2022 | М. | 266
Ассалому алайкум! Одинахон опа .Ойим 65ёшдалар .Руза тутсалар масалан 2кун тутадилар учинчи кун давлениялари кутарилади ўша куни очишга мажбур буладилар яна 2-3 кун тутадилар яна шунака булади .Ойимни согликлари унча кутаролмаяпти .Шунга тутолмадилар,фидя берсалар буладими масжидга ёки бирор мискин топиб бериш керакми ?Жавобингиз учун олдиндан рахмат
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Шифокор билан маслаҳаташсинлар. Рўза тутишларидан мутлоқ умид бўлмаса, шундагина фидя берадилар. Валлоҳу аълам!