Сукутлик суннатми ?

23:11 / 19.07.2022 | iqbola | 557

Ассалом алайкум. Иймон китобини Суннат бўлимида "Тақририй суннат" тушунчаси бор. У ерда Пайғамбаримиз сукут сақлаб маъқуллаган воқеа болгани баён этилади. Шу сукут аломатини розилик/маъқуллик деган белгиси пайдо бўлишини Пайғамбаримизга боғлиқлиги борми. Бу ҳам суннатми?

Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Ҳа. Суннатнинг таърифини ўқинг. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаламнинг сўзлари, амаллари ва тақрирлари, дейилган. Валлоҳу аълам!