Муздек сув ичиш

16:16 / 06.09.2022 | Imron Yoldashev | 485
Ассалому алайкум! Мен 33 ёшдаман 4 та фарзандим бор. 2та боламда таксикоз сабабли музлатгичга муздек сув қўйиб ичардим. Хозир ҳам гоҳ гоҳ муздек сув ичиб тураман. Айтингчи шу ишим ўз жонига қасд қилишга кирадими. Охиратда ўз жонига қасд қилган деб ёзиладими. Деярли ҳамма муздек сув ичади. Жавоб учун олдиндан рахмат .
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Ундай ҳисобланмайди. Лекин зарарли ишдан тийилиш керак. Валлоҳу аълам!