Мусофир

05:31 / 14.11.2022 | Ruxsora | 251
Ассалому алайкум! Саволим шуки:бир мусулмон чочка гоштини емаса аммо ушаса харомми? Чочка гошти бор ошхонада ишлаши жоизми агар бошка иш топаолмаса (мусофир у киши)? Агар жоиз булмаса бу ишдан топкан пулига ози билмаган холда нарса олиб еган булса нима килсин ва коган пулни нима килсин? Олдиндан жавобингиз учун рахмат.Аллох сиздан рози булсин.
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Ушласа қўли нажас бўлади, чунки чўчқа нажасдир. У бор ошхонада ишлаш ножоиз. Топган пулини садақа қилиб юборсин. Валлоҳу аълам!