Мерос

03:34 / 15.11.2022 | Dilfuza | 546
Ассалому алайкум! Саволим уринлими билмадим, Агар одобсизлик булса узур сурайман. Биз 4 та қизмиз отам оламдан утганлар онам синглим билан бирга 1 йилдан буён яшайдилар, куёвимиз бегона уйда яшагиси келмагани сабаб ҳовлимизни сотилишига рози булдик, урнига 2та квартира оламиз Деб айтишди. Уй сотилиб бировнинг номигаутгандан сунг. 1 та уй олиб бирга яшаймиз Деб қолишди. Энди билсак куёвнинг катта миқдорда қарзи бор экан. Қолган пулни куёвнинг қарзига тулашмоқчи. Қолган қизларнинг ҳаққи қандай тақсимланади. Шу иш тугрими.
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Бу иш тўғри эмас. Уй отадан мерос қолган бўлса унда албатта қизларнинг ҳаққи бўлади. Валлоҳу аълам!