Китобларни қандай қайтараман?

19:03 / 29.05.2019 | Benazir | 812
Ассалому алайкум! Мен ёшлик чоғларимда давлат кутубхонасидан (маҳаллаларда бўларди) китоб олиб ўқирдим. Аммо охирги сафар олган китобларимни қайтаролмадим. Йўқотиб қўйдим! У пайтлар омонат ҳақида билмас эдим. Йиллар ўтиб, ўқиб билдимки, у китоблар менга омонат экан, қиёматда сўралар эканман. Айни дамда китобларнинг худди ўзини тополмайман. Пулини тўлаб қўяй, десам, у кутубхоналар энди йўқ. Нима қилсам бўлади?
Одинахон Муҳаммад Юсуф:
Ва алайкум ассалом! Давлат кутубхоналарида эҳтиёж бўлиб турган китоблардан у ерга олиб бориб беринг. Валлоҳу аълам