Ҳайз ва операциядан сўнг намоз ўқиш

23:17 / 04.01.2023 | Shaxinabonu | 363
Ассалому алайкум ва рохматуллохи ва баракотуҳу хурматли Устозлар Аллоҳ Илмингизни янаям зиёда қилсин илоҳим. Менда бачадон олдида Ортиқча гўшт( киста) бор эди, кеча тонгга яқин перекрут бўлди, ва операция қилишди, ундан 1 кун олдин ҳайз кўргандим. Менда хайз тугагандан сўнг хам бошимга сув олиш мумкин эмаслигини шифокорлар таъкидлашди то 20 кун 1ойгача. Бу ҳолда мен уйга қайтганимдан сўнг қай тарзда намоз ўқисам бўлади, нима маслахат берасизлар? Аммо хар онда зикрни канда қилаётканим йуқ.

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати жавоб берди:
– Ва алайкум ассалом! ҳттп://саволлар.муслимаат.уз сайтига кирсангиз “Динда саволим бор” деган бўлими бор. Ўша жойда яхши мутахассис муслималар билан савол-жавоб тариқасида гаплашишингиз мумкин.
Азиз устозлар саволимга тез орада жавоб оламан деган умиддаман Ин Шаа Аллоҳ
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Шифокорлар ғусл қилишни тақиқлаган бўлса таяммум қиласиз. Валлоҳу аълам!