Ижара

20:02 / 11.03.2023 | Маржона | 98

Ассалому алайкум! Мен ӯқув марказида араб тилидан дарс бераман, яқинда билдимки директор бу маркази ижарага олган экан ижара вақтидан кечикса пеня туларкан, лн менинг ишим дарс бериш ҳар битта ӯқувчи 230 минг берса менга яримидан сал ортиги қолади қолгани марказ маъмуриятга чунки мен шу жойда дарс бараётганим учун, яъни лн ҳич қанақа фоиз бермайман ӯзим, ойлигим ҳалолми шунда?

Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Сизнинг ойлигингиз ўзингизнинг меҳнатингиз учун тўланган ҳақ. Директор қандай келишганига сиз масъул эмассиз. Агар ижарага берувчи ва директор гапингизга кириши мумкин одамлар бўлса, бундай қилиш жоиз эмаслигини уларга чиройли қилиб тушунтирсангиз, савоб оласиз. Валлоҳу аълам.