Ассалому алайкум! Турмуш ўртоғим билан ажрашмоқчимиз. Икки нафар ўғил фарзандларимиз бор. Турмуш ўртоғим оилада битта ўғил, ўзини номида хеч қанақа мулк йўқ. Лекин қайнотамни номларидан уй жой, 2 та мошина бор.
Ўғилларим билан бирга яшашим учун уладан уй талаб қилсам бўладими
– Ва алайкум ассалом! Сиз ажрашгандан кейин маскан талаб қила олмайсиз шариат бўйича. Аммо фарзандларни отаси маскан ва бошқа нафақалари билан таъминлаши лозим. Валлоҳу аълам!