Медитация

20:45 / 06.05.2023 | Gulnoza Sagatova | 22

Ассалому алайкум! Бугунги Кунда психологияда хаёл, фикр кучи тушунчаси бор. Яъни узгартириокчи булган вокеаликни хаёл килиши оркали булаётган вокеаларга, инсонларга, муносабатларга уз таъсирини утказади ва узгартиради олади дейилади. Ва бу техникани медитация тарзида амалга оширилади. Бунда ижобий, инсон хохишидаги натижага эришиш мумкин. Бу тушунча Ислом акидасига канчалик Мос ёки бу фикр акидага ЗиД эмасми?

Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Албатта бу дунёқараш ислом шариатида ножоиз ҳисобланади. Ҳар бир мусулмон одам биладики Аллоҳ ҳар кимнинг тақдирини Лавҳул мавхуз китобида Одам ато яратилишидан эллик минг йил аввал битиб қўйган бўлса нима нарсани тасаввур қилсак қилмасак Яратувчининг айтгани бўлади. Медитация ёки чиройли нарсаларни тасаввур қилиш биринчи ўринда одамни асабларини осойишта қилади. Иккинчи ўринда эҳтимол иншааллоҳ гумонларини позитив даражада бўлишига сабабчи бўлиши мумкин. Мана шу фойда. Аммо медитация қилиш орқали ҳеч кимнинг келажаги ўзгариб қолмайди. Медитация қилишни ёки пулга очилиш каби нарсаларни психология эмас эзотерика йўналиши уқтиради. Бу ҳолат ислом ақийдасига тўғри келмайди.Валлоҳу аълам!