Келин вафот этса

19:00 / 17.05.2023 | Oisha | 293
Ассаламу алайкум устоз. Бу ҳақида маълумот топа олмаганим сабабли шу саволни беряпман. Опам вафот этганлар , 3 фарзандлари бор эди. Фарзандлар ота билан қолди. Поччам яқинда яна уйланяптилар. Опамнинг тўйларида ҳамма сарполарни , мебелларни ,парда , гилам , хуллас уйни биз тўлдирганмиз . 3 та жияним туғилганида ҳам болларнинг мебели , кийим кечагини ҳам отам қилганлар. Ҳозир шу мебелларни қайтариб олиш ҳақида ота онам нима қилишни билишмаяпти . Онам фарзандлари учун қилинган нарсаларга умуман тегмаймиз улар фарзандлар ҳаққи ,лекин қизимиз учун қилинган мебел ва бошқа нарсаларни қайтариб олишимиз керак , янги келин учун қилмаганмиз уларни деяптилар. Отам нима қилишларини , ҳақ йўл қайсилигини билмаяптилар. Устоз қандай йўл тутиш керак бундай вазиятда. Жавоб учун олдиндан раҳмат , Аллоҳ рози бўлсин .
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ раҳмат қилсин. У нарсалар марҳуманинг мулки бўлган. Марҳумадан кейин меросхўрлари орасида тақсим қилинади. Асосий меросхўрлар фарзандлари, эри ва ота онаси бўлади. Янги келинга мулк қилиб берилмайди уларни. Валлоҳу аълам!