Аёл ҳақ-хуқуқлари

20:32 / 12.07.2023 | Nasiba | 250
Ассалому алайкум! Турмуш ўртоғим билан тортишиб қолдик,мен бақирдим ва жаҳл устида ўзимни телефонимни деворга отиб юбордим. Телефоним бузилди. 3-4 кун ўтгач, телефонимни турмуш ўртоғимга тузттириб бера оласизми деб сўрадим,йўқ деб жавоб қилдилар. мен ўзим тузаттиришимга тўғри келади дедим. Яна Мен тузаттириб бермайман ва ўзинг тузаттиришингга ҳам рухсат бермайман, мен олиб берган нарса сенга бир тигинку деб жавоб бердилар. Мен айтдимки - ундай бўлса рози бўлмасангиз ҳам тузаттириб олавераман, бу мени шахсий буюмим сиз олиб берган бўлсангиз ҳам, сизга бақирганим нотўгри бўлди узр дедим. Савол бердим турмуш ўртоғимга - " Узингизни ёқ дейишингизни тушунса бўлади,ҳа жаҳл чиққанда,ҳоҳламаганда қилмайман дейди одам - деб. Лекин манга тузаттирмайсан ҳам дейишингизни сабаби нима? Мани қийналишимни куриш сизга нима беради? Ман ҳам қилиб бермайман,узинг ҳам қилмайсан ,жаҳл қилиб ман оберган нарсани қадрламаслик нима булишини билиб қўй деган маъно келиб чиқаяпти. Ё адашдимми? " деб. Бундай деб тақиқлаб мени қийналишимни кузатиб туришлари қанчалик тўғри? Ўз пулимга сотиб олган кроват,шифонер,стол - стулларни ҳам ишлатишимга рухсат бермаган эдилар, гуноҳкор бўлиб қолманг, ўзим олганни ҳм ишлатишга рухсат бермаяпсиз,ўзингиз ҳам шароит қилиб бермаяпсиз деганимда - гуноҳкор бўлсам ўзим жавоб берарман дегандилар.
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Бу ердаги муомала услуби хато. Агар бир бир ишни шундай муҳокама қилинадиган бўлса, яхши натижага эришилмайди. Аввало бақириш ва телефонни отиб синдириш одобга зид ҳолат, қолаверса эркак нафсониятини синдирадиган иш. Бу хатони тан олиш, ҳақиқий узр сўраш ўрнига келгуси гапларда яна ҳуқуқ талаб қилиняпти. Эркак сиздан уни ҳурмат қилишингизни, устун кўришингизни, хато содир бўлганда чин надомат кўришни истайди. Бу нарсаларни топмагач, сизга ўзи буни билдириш мақсадида юқоридаги гапларни айтади ва таъқиқларни қўяди. Эрдан келадиган жавобга кўпинча аёлларнинг ўзлари сабаб бўладилар. Валлоҳу аълам!