Қуръон тинглаш

19:28 / 04.08.2023 | Durdona Gafurjanova | 232
Ассалому алайкум! Саволим Куръон тинглаш хакида. Куп холларда сураларни телевизор оркали Йокиб куяман ва уйдаги ишларимни бир вактда бажараман. Турмуш ортогим буни якинда такикладилар. Унинг айтишича Куръон сураларини тинглаганда Бошка ишлар билан банд булиш мумкин эмас ва уни кунт билан тинглаш лозим экан.
Бу холатда Нима килишим лозим? Куръон тинглаб Овкат килиш, Уй тозалаш ва шу каби ишларни бир вактда бажариш мумкин эмасми?
Жавобингиз учун рахмат!
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Иккисини баробар олиб кета олсангиз иш асносида Қуръон тинглаш жоиз. Аммо Қуръон беэътибор қоладиган бўлса ундай қилмаслик керак. Ўзини алоҳида эшитиш лозим. Валлоҳу аълам!