Шу гап ростми?

09:12 / 04.09.2019 | Ummu Fotimaa | 785
Ассалому алайкум! Одамлар бир-бирини Жума айёми билан табриклашса бўлмайдими? Сабаби Жума куни қиёмат қоим бўлиши экан. У кунда инсонлар Жума айём муборак деб табрикламасдан қиёматни эслаши керакми? Бу қанчалик тўғри? Ахир ҳозирги кунда деярли ҳамма бир-бирини ҳафтанинг энг гўзал куни бўлмиш Жума билан, шу кунга етказганига шукр деб табриклайдику. Саволим ноўрин бўлса узр!
Одинахон Муҳаммад Юсуф:
Ва алайкум ассалом! Мусулмон киши ўз биродарига буни суннатда собит булган деб ҳисобламасдан, бу амалда давомли бўлмаган ҳолда фақат дуо маъносидагина гоҳида айтадиган бўлса, зарари йўқ.