Онамга насихат қилишим хатоми?

20:32 / 16.09.2023 | Durdona | 25

Ассалому алайкум! Менинг ёшим 24да . Оилалиман , 2нафар фарзандли аёлман. Ота онам бундан 10йил олдин ажрашишган. Биз отамиз билан қолганмиз. Лекин онамиз билан ҳам алоқани узмай кўришиб, гаплашиб турамиз. Ҳозирда онамиз бошқа давлат яшайдилар. Улар 3йил олдин бир яхши инсон билан никоҳланганларини айтдилар. Вақтлар ўтиб у инсоннинг баъзи чекловларига чидамай, бошқа жойга кетиб қолибдилар. Борга жойларида яна битта инсон билан танишиб, ула онамга ёрдам бераётганини айтдилар. Никоҳсиз ўша эркак билан яшаётгналарини ҳам билдик. Бундан биз фарзандлари жуда ҳафа бўлдик. Лекин онамиз ҳафа бўлмасинлар деб индай олмадик. Кун сайин уларнинг юриш туришлари ўзгарди. Ҳатто ярим ялангоч кийинадиган бўлиб кетдилар. Мен охири чидай олмай онамга насихат тарзида гуноҳга ботмасликларини , бу йўлдан қайтишлари ва тавба қилишларни айтдим. Уларнинг яхши кўрганим учун айтишга мажбур бўлдим. Лекин улар мендан хафа бўлдилар. Бу ишим хато бўлдими? Агар шундай бўлса қандай йўл тутишимиз кераклигини маслаҳат берасиз? Мен онамни кўра била туриб гуноҳлар ичидан яшашларини хоҳламаяпман. Аллоҳ сиздан рози бўлсин!

Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Фарзанд сифатида онангизга куйинишингиз таҳсинга лойиқ. Насиҳат ҳам қилибсиз, яхшиликка сабабчи қилсин. Бу дунёда ҳар бир инсонга ақл, идрок ато этилган ва шу асосида танловни ўзи қилади.Ота-оналар фарзандидан танқид, танбеҳ эшитишни ёқтирмаслиги мумкин.Аслида қайсидир маънода уларни тўғрилаш учун насиҳатга ҳаққимиз ҳам йўқ.Онангиз учун астийдил дуо қилаверинг, албатта дуоларингиз ижобат бўлади Иншааллоҳ.Улар қандай бўлмасин сиз онангизга тўғри ва чиройли муносабатда бўлаверинг. Валлоҳу аълам!