Қариндошлар (ота томонидан) ўртасидаги никоҳ

15:28 / 09.11.2023 | Lobarkhon Xurramova | 195
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳу ва барокатуҳ! Турмуш ёшига етганим сабабли турмушга чиқишим борасида турли хил таклифлар ва совчиликлар бўляпти. Аммо улар орасида ўзимнинг аммамнинг ўғли ҳам куёвликка номзодлар ичида бор. Шахсан ўзим ушбу никоҳга бутунлай қаршиман. Аммо мени бир нарса ўйлантиряпти: мен рад жавоби берсам қариндошлар ўртасидаги силаи раҳмни бузиб қўйган бўлмайманми? Қариндошлар орасидаги никоҳга ислом дини қандай қарайди? Жавобларингиз учун олдиндан раҳмат, Аллоҳ рози бўлсин!
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Амманинг ўғлига турмушга чиқиш жоиз. Турмуш ихтиёрли иш. Унга асосан турмуш қурувчилар кўнглига қаралади, бошқаларникига эмас. Валлоҳу аълам!