Мадина исми ҳақида

02:34 / 19.12.2023 | Madina Ibragimova | 110
Ассалому алайкум! Исмим Мадина. Маʼносини ўқисам Мадина шахри номи дейилган. Тарихда Мадина шахри Ясриб деб аталган. Кейин Мадинага ўзгартирилган. Қурʼонда ҳам жуда кўп жойида Мадина калималарини учратамиз. Мадина деган сўзнинг аниқ маʼноси борми. Нима учун Ясриб Мадина номига ўзгарган жавоб учун олдиндан рахмат
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Мадина шаҳар дейилгани. Ҳозирги Мадина аввал Ясриб бўлган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаалам унга ҳижрат қилинганидан кейин табаррукан а Алмадинатулмунаввара, яъни мунаввар шаҳар дея аталган. Валлоҳу аълам!