Устозлик ҳақида

00:21 / 27.12.2023 | Шукурова Гўзал | 103
Ассалому алайкум! Бизни устозимиз дарс жараёнида шахсий ҳаётлари ва қариндош уруғлари ҳақида кўп гапириб дарс вақтини ўтказиб юборадилар,бу гаплари дарсга тааллуқли бўлмаса ҳам эшитишга мажбурмиз.Дарсимиз пуллик,бу ишлари билан ўқувчилар хаққига хиёнат қилаётган бўлмайдиларми,тўғриси баъзида хафа бўлиб кетамиз вақт ўтиб кетади китобимиз тугаши йилларга чўзилади,ундан кўра дарсга алоқадор ривоятлар ёки ўтган азизларимизни ҳаётлари бўлса фодали бўларди кетган вақтимизга ачинмас эдик, илтимос шу саволимга муслимат ёки бинту содиқ каналида жавобини ёзсангиз.
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Дарснинг пулини гапириш яхши эмас. Илм ҳурматидан пул тўланганини таъна қилмаслик керак. Аммо бебаҳо бўлган вақтни аяш ва уни аяшга чақириш айни муддао. Илмдек улуғ нарсага ажратилган вақтни беҳуда ишлар билан исроф қилмаслик зарур. Бу фурсатни ғанимат билиб, фойдалик гапларга сарфлаш лозим. Валлоҳу аълам!