Намоз ўқиётганда отам чақирса

23:53 / 29.12.2023 | Sharofat Xurramova | 84
Ассалому алайкум!
Ҳурматли устозам
Отам айтадиларки, Намоз ўқиётганда отаси билмай Чақирса отасига қараш керак экан. Бундай Ҳадис ҳеч ҳам эшитмаганим учун отам нинг бу гаплари га амал қилмайман.
Отам кўп бора Шуни такрорлайдилар
Аслида Шундай Ҳадис борми
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Фарз ёки вожиб намозини ўқиётган бўлса қарамайди. Нафл намозини ўқиётганида чақириб қолса, намозини бузиб қарайди. Валлоҳу аълам!