Нифос

17:30 / 12-yanvar | Muyassar | 74
Ассалому алайкум!
Аёллар туғруқдан кейин 40 кун нифос ҳолатида ҳисобланадими ёки қон тўхтаганидан кейин, яʼни 40 кун эмас олдинроқ тўхтаса, қурʼон тиловати ва намоз ўқиши мумкинми? Аллоҳ илмизга барака берсин, жавоб учун олдиндан ташаккур!
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! «Нифос» сўзи луғатда «туғиш» ва «қон» маъноларини англатади. Шариатда эса туғишдан кейин аёл кишининг раҳмидан келган қонга нифос дейилади.
Боладан олдин ва у билан бирга чиққан қон нифос ҳисобланмайди.
Унинг озининг чегараси йўқ. Кўпи қирқ кун.
Чунки шаръий манбаларда нифоснинг ози тўғрисида маълумот келмаган. Бас, бундай ҳолда воқеълик эътиборга олинади. Аёллар ичида нифос кўрмайдиганлари ҳам учраб туради.
Эгизак туққан аёлнинг нифоси биринчи боланинг туғилган вақтидан бошланади. Чунки бола туғилганидан кейин келган қон нифос бўлади.
Муддатидан олдин тушиб қолган ҳомилада бирорта бармоқми ёки шунга ўхшаш аломатлар бўлса, у ҳомила бола ҳисобланади ва онасига бола туққан аёлга жорий қилинадиган ҳукмлар жорий қилинади. Жумладан, ўша она нифосли ҳисобланади. Валлоҳу аълам!