Бойлар жаҳаннамийми

22:46 / 20-yanvar | mkk nmm | 103
Ассалому алайкум! Мен Аброр Мухтор Алий домлани видеоларида кòриб бир савол сòрамоқчи эдим. У видеода бойларни 1000тасидан 999таси жаҳаннамга кетади,камбаĝалларнинг 1000тадан 999таси жаннатга кради, дейилган гапни эшитдим. Бу дунёда Аллоҳ ризқни ҳаммага ҳар хил берган масалан деярли ҳамма яхши ҳаёт учун яхши яшаш учун ҳам бой болишни исташади мен ҳам сахий бой бòлишни хоҳлайман. Нотòĝрими шу?
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Бу гапни манбаларда учратмаганман. Бой бўлишни исташ ва унга интилиш гуноҳ эмас агар шариатга хилоф равишда бўлмаса. Валлоҳу аълам!