Ҳомиладорлик ҳақида

09:06 / 05.12.2019 | Нозима Каримова | 767
Ассалому алайкум! Ҳомиладорликда тўлғоқ бошланаётган пайтда &қуот;Беш панжа&қуот; (&қуот;Биби Марям қўллари&қуот; деб ҳам номланар экан) деган ўсимликни дамлаб ичиш керак экан. У ўсимлик Арабистонда ўсар экан ва уни дамлаб ичилса, бола туғилиши осон кечар экан. Сиз бу ҳақида нима дейсиз?
Одинахон Муҳаммад Юсуф:
Ва алайкум ассалом. Тиббий маънода ёрдами бўлса, ичишнинг зарари йўқ. Шуни ичса тўлғоқ осон бўлади, дея эътиқод қилинмайди. Балки Аллоҳнинг изни ила шу ўсимлик хусусиятлари юзага чиқса, Аллоҳ уни сабаб қилиб тўлғоқ осонлашади, дейиш ва шуни қилиш жоиз, худди дори истеъмол қилгандек. Валлоҳу аълам.