Тўй кунининг кечикиши

03:05 / 23-yanvar | Madina Madinaa | 123
Ассалому алайкум! Ҳозирги пайтда мени Фотиҳам бóлганинга 5 ой бóлди. Лекин той куни белгиланмаган. Куёв тараф кечиктиришяпти. Чунки куёвнинг акасига қиз топилмаган. Акаларига ҳам қиз топилса 2 óĝилнинг тóйи бирга қилиниш арафасида. Лекин мени оиламдагиларнинг жахли чиқяпти нма қилишни билишмаяпти, бундай кечикиши яхшимас шариатда ҳам дейишяпти. Яқинларимиздан ҳамма гапираверганидан ота онамнинг жахллари чиқяпти. Куёв тараф ҳабар ҳам олип қóйишмайди. Балки улар ҳам уялишаётгандир бóлаётган вазиятдан лекин ҳали тойга хеч қандай ҳаракат йóқ . Сарпа кийимлар дегандек бу нарсалар ҳам óз óрнида бóлмаяпти. Шундай вазиятда қиз тараф қандай йóл тутиши лозим. Жавобингиз биз учун муҳим. Рахмат Аллоҳ рози бóлсин
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Тўйни енгиллаштириш керак. Одам қўйиб куёв тарафга буни айтиш мумкин. Валлоҳу аълам!